Эмманюэль Макрон: " Ҳозир мен бир ярим соат олдинги вақтга қараганда анча яхшироқман"

  • 15 декабрь, 2022, 10:30
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциянинг Марокашга қарши ғалабасини мамлакат президенти Эмманюэль Макрон бевосита стадиондан туриб кузатди ва финал ҳақида гапирди:
"Ҳозир мен бир ярим соат олдинги вақтга қараганда анча яхшироқман. Мураббийимиз Дидье Дешамга алоҳида раҳмат. Мен бу жамоа билан фахрланаман. Дешам финалда қандай ғалаба қозонишни яхши билади. Биз кубокни қайтарамиз", - деди Франция раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина- Франция жамоалари ўртасидаги финал баҳси 18 декабрь куни соат 20:00да " Лусаил Айконик" стадионида бўлиб ўтади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!