Эмре Жан: Жуда ҳафа бўлдим ва жаҳлим чиқди. Менга бошқача ваъдалар беришганди
Ads

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Эмре Жан Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритилмаганидан ҳафа бўлгани ва жаҳли чиққанлигини айтиб ўтди.

"Мен ҳайратдаман. Клуб билан суҳбат бир дақиқа давом этди. Улар менга ҳеч нарсани тушунтиришмади.

Мен жуда ҳафаман ва жаҳлим чқмоқда. Туринга қайтганимда клуб раҳбарлари билан гаплашаман.

Ўтган ҳафта гаплашганимда, менга бошқача ваъдалар беришган эди. Менга ПСЖдан таклиф бор эди, аммо "Ювентус"да ЧЛда ўйнаш шарти билан қолган эдим," - деди Эмре Жан.

Эслатиб ўтамиз, Эмре Жан Евро-2020 саралаш босқичи учун Германия терма жамоасидан чақирув олган ва ҳозирда терма жамоада шуғулланмоқда.