
Эмре Мор мавсумни "Интер"да бошлаши мумкин
“Боруссия Д” ярим ҳимоячиси Эмре Мор Италиянинг “Интер” клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда унинг агенти Муззи Оскан хабар бермоқда.
– Биз “Интер” билан келишувга эришдик. “Наполи”нинг қизиқиши? Бу шунчаки миш-миш, – дейди у Corriere dello Sport нашрига берган интервьюсида.
Қайд этиш лозим, туркиялик футболчига “Интер” ва “Наполи”дан ташқари, “Рома” ҳам қизиқиш билдирганди.
Фикрлар