Энди Абрахам керак эмас!

  • 16 февраля, 2023, 13:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома”да ўйнаётган Тэмми Абрахамни тарбиялаган “Челси” клубида бу футболчини 2023 йилнинг ёзида 80 миллион еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқи бор.

Tecno

Англиялик журналист Бэк Жейкобснинг маълум қилишича, “Челси” кўп гол ура оладиган форвардга эҳтиёж сезаётганига қарамай, жамоа бош мураббийи Грэм Поттер 25 ёшли Абрахамнинг хизматлари унга керак эмаслигини  билдирди.

Шунга қарамай, Абрахамда Англия Премьер-лигасига қайтиш имконияти бор. “Манчестер Юнайтед” ёзда уни трансфер қилишни мўлжаллаган. Бош мураббий Эрик тен Хаг Тэмми ҳужум чизиғини сезиларли даражада кучайтира оладиган юқори савияли форвард эканини таъкидламоқда.

Айни пайтда Абрахамнинг трансфер суммаси 45 миллион еврога баҳоланяпти.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию