Энди "Арсенал"ни тўхтатиш қийин бўлади

Ўзига янги жамоа танлаш ёки “Арсенал”да қолиш масаласини узоқ ўйлаган Пьер-Эмерик Обамеянг бир қарорга келганини маълум қилди.

31 ёшли габонлик ҳужумчи “Барселона”, ПСЖ, “Челси” каби грандлардан таклиф олган бўлса-да, бор эътиборини “Арсенал”га қаратадиган бўлди. Лондонликлар бош мураббийи Микель Артета чемпионлик учун курашадиган янги жамоани айнан Обамеянг орқали шакллантирмоқчи эканини бир неча бор таъкидлаганди.

Энди Обамеянг 2023 йилгача шартнома имзолайди ва ҳафтасига 250 минг фунт маош ва турли бонусларга эга бўлади. “Арсенал” ҳужумчи талабларини қондириш учун 55 нафар ходимни ишдан бўшатишига тўғри келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!