Энди Азарнинг ўрнига шу футболчини ўйнатамиз!
“Челси” раҳбарияти “Реал”дан Эден Азарни қайтаришга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. The Athletic нашрининг ёзишича, Англия чемпионатининг навбатдаги турида “Норвич”га қарши ўтказилган учрашувдан сўнг, “Челси”да вазият ўзгарди.
Томас Тухель ўтган ўйинда анча вақтдан бери асосий таркибга жалб қилинмаётган Каллум Хадсон-Одоига имконият берди. Истеъдодли бундан унумли фойдаланган ҳолда бош мураббий ва мураббийлар штаби вакилларининг ўзи ҳақидаги фикрини ижобий томонга ўзгартира олди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Каллум бу учрашувда Азарнинг “Челси”даги юлдузли даврида кўрсатган ўйини даражасида тўп тепди. У тўпни назорат қилиш, дриблинг, аниқ пас бериш, хавфли ҳужумлар ташкил қилиш борасида ўз салоҳиятини тўла намоён этди. Ҳатто гол уриб, ҳужумни самарали якунлашга қодирлигини кўрсатиб қўйди.
Томас Тухель ёш футболчи кейинги беллашувларда ҳам шу даражада ўйнаса, асосий таркибдан муқим жой олишини таъкидлади. Энди клуб раҳбарияти Эден Азарга харажат қилмасдан, унинг даражасига чиқиши мумкин бўлган ёш футболчига вақт ва имконият бермоқчи.
Фикрлар