
Энди бизга Родриго керак эмас!
“Реал” охирги икки йилда таркибга Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингемни жалб қилганидан кейин Родригонинг жамоадаги аҳамияти пасайди.
Янги бош мураббий Хави Алонсо ҳам олдинги чизиқда асосан Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорга суянишини билдирди. Шу боис, аксарият манбалар Родриго Гоэс ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда.
Қимматбаҳо футболчилар асосан Англия Премьер-лигасидан қўним топиши одатий ҳолга айланган. Шу нуқтаи назардан бразилиялик универсал ҳужумчига “Манчестер Сити”, “Челси”, “Арсенал” ва “Ливерпуль” каби қудратли клублар қизиқиш билдираётган эди.
Журналист Бен Жейкобснинг маълум қилигича, “Ливерпуль” раҳбарияти Муҳаммад Салоҳни клубда қолишга кўндирганидан кейин Родриго вариантидан воз кечишга қарор қилган.
Шунингдек, “Челси” ҳам 24 ёшли футболчини асосий трансфер нишонлари рўйхатидан чиқарди ва эътиборини бошқа ўйинчиларга қаратадиган бўлди.
Фикрлар