Энди бизнинг жамоалар ҳам мураббийларга товон пули тўлашади
Энди Ўзбекистонда ҳам муддатидан аввал ишдан олинган мураббийларга товон пули, яъни, компенсация тўланади. Бу ҳақда ЎзПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўз телеграм каналида маълум қилди.
"Сизга яхши маълум, бизда мураббийлар истеъфоси кўп. Футбол клуби истаган вақтда мураббийни кўчада қолдириши мумкин.
2020 йилдан бошлаб шартномасида эҳтимолий истеъфо учун компенсация кўрсатилмаган мураббийлар рўйхатдан ўтказилмайди. Яъни, иш берувчи хоҳишига кўра мураббий билан шартнома муддатидан аввал бекор қилиняптими, марҳамат, клуб компенсацияни тўлаб қўйсин.
Бунда клублар мураббий билан шартномани етти ўлчаб, бир кесиб тузади. Мураббийни истеъфога чиқараётганда ҳам яхшилаб ўйлаб кўради, унга тўланадиган компенсация ва янги мураббийнинг худди шу кўринишдаги шартномаси қийнаб қўймадими ёки йўқ, деб. Бир йиллик шартномаларда компенсация миқдори йиллик меҳнат ҳақидан кам бўлмаслиги керак. Кўп йиллик шартномаларда мураббий ва клублар компенсация миқдорини ўзаро келишиб олади, бироқ бунда ҳам сумма бир йиллик иш ҳақидан кам бўлмаслиги лозим", - дейди Диёр Имомхўжаев.
Фикрлар