Энди “Челси”га ўтмайман!

“Реал”га керакмаслиги айтилган Марко Асенсио қадрдон клубини тарк этишга тайёр эмаслигини билдирмоқда. Истеъдодли ўйинчига харидор кўплигига қарамай, у Мадридда қолишни лозим топмоқда.

Марко Асенсиога Англиянинг бир неча клублари, хусусан, “Челси” жиддий қизиқиш билдирганди. Бироқ, испаниялик ҳужумкор футболчи ҳеч қаёққа кетмаслигини маълум қилди. Қизиғи шундаки, “аристократлар” илгари бир неча маротаба Асенсио трансферини сўраб, “Реал”га мурожаат қилган, бироқ “Қироллик клуби” уни қўйиб юбормаган эди.

Энди мадридликлар трансферга кўнган бир пайтда Асенсионинг ўзи бошқа жамоага ўтмаслигини уқтирмоқда.

Марко жорий мавсумда 25 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига саккизта гол ва битта голли пас ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!