
Энди Франция чемпионати ўйинларини швейцариялик ҳакамлар бошқаришади
Франция футбол лигаси раҳбарияти тажриба сифатида Лига-1 ўйинларига швейцариялик ҳакамларни жалб этишни эълон қилди.
Унга кўра чемпионатнинг навбатдаги туридан ўрин олган "Кан" - "Ренн" жамоалари учрашувини Сандро Шарер бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Ўз навбатида ҳамкорлик доирасида франциялик рефери Жером Брисар Швейцария чемпионатининг "Базель" ҳамда "Санкт-Галлен" баҳсини бошқариб боради.
Таъкидлаш лозимки, бундай ҳамкорлик Швейцари футболи учун бегона эмас. Боиси улар бундан аввал Австря билан ҳам ҳудди шундай ҳамкорликни йўлга қўйишган эди.
Фикрлар