Энди Францияга қийин бўлади. Аргентина юлдузи финал олдидан сафга қайтди

Аргентина терма жамоаси футболчиси Анхель ди Мария сафга қайтди. У жароҳатдан тиклангани маълум қилинди. 

Хабар қилинишича, ди Мария финалда майдонга тушиши мумкин. Футболчи ярим финалда Хорватияга қарши ўйинни ўтказиб юборганди. 

Маълумот ўрнида, Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасидаги финал ўйини 18 декабрь куни соат 20:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!