Энди Ҳарри Кейн керакмас

Англия терма жамоаси ва “Тоттенхэм”нинг асосий ҳужумчиси Ҳарри Кейн ёзда кучли клубга ўтишни мўлжалламоқда.

Тўпурарга асосий номзод сифатида “Бавария” тилга олинаётган эди. Мюнхенликлар ҳам  Кейнга қизиқиш билдирган.

Abendzeitung нашрининг ёзишича, “Бавария”да вазият ўзгарди. Жамоанинг нигериялик ҳужумчиси Эрик Чупо-Мотинг тўпурарлик қобилиятини намойиш қила бошлаганидан кейин клуб билан шартномани янгилади.

Энди раҳбарият Ҳарри Кейннинг хизматига эҳтиёж йўқ, деб ҳисобламоқда. Мюнхенликлар бундан кейин Чупо-Мотингга суянадиган бўлди.

Бу футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 24 маротаба майдонга тушиб, 15 та гол ва тўртта ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!