Энди Ҳасанбой Дўсматовда Олимпиада чемпионлигидан сўнг жаҳон чемпионати олтин медали ҳам бор

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун финал жанглари старт олди.

-51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов франциялик Биллал Беннамага қарши рингга кўтарилди. Беллашувнинг илк раундида боксчимиз рақибини нокаут қилиб рингга қулатди ва ғалабага эришди.

Шу тариқа, Ҳасанбой Дўсматов илк бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Қуйида Ҳасанбой Дўсматов эришган ютуқлар билан танишинг:

Хасанбой Дўсматов

Вазн тоифаси: -51 кг
Туғилган сана: 24.06.1993
Туғилган жойи: Андижон вилояти

Натижалари:

Олимпия ўйинлари ғолиби

Катталар ўртасида жаҳон чемпионати кумуш медал соҳиби

Осиё ўйинлари кумуш медаль соҳиби

2 карра Катталар ўртасида Осиё чемпиони

Кўплаб халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори

Эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати олтин медали (2023)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!