Энди жамоавий ютуқлар "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун камлик қилади. Ёхуд France Football томонидан янги мезонлар ишлаб чиқилди

  • 11 март, 2022, 19:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Оммавий ахборот воситалари France Football журналининг “Олтин тўп” соҳибини танлаш мезонларини қайта кўриб чиқиш режаларидан хабар топди.

L'Equipe нашрининг ёзишича, журнал муҳаррирлари бу борада учта ўзгартириш киритиш ниятида.

Биринчидан, мукофот календар йилида эмас, мавсум охирида берилади. Бу 2022 йилдан бошлаб амал қилиши кутилмоқда.

Иккинчидан, фақат ФИФА рейтингининг 100 талигига кирган давлатлар вакилларигина овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Учинчидан, шахсий ютуқлар жамоавий совринлардан кўра кўпроқ қадрланади.

Эслатиб ўтамиз, “Олтин тўп”нинг амалдаги соҳиби ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ҳисобланади. Унинг 2021 йилдаги ғалабаси эса кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!