Энди мен “Реал”га керак эмасман!

“Эвертон” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес “Реал”га қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Йўқ, мен Мадридга қайтмайман. Мен яна “Реал” учун ўйнашим мумкин бўлган вазиятни тасаввур ҳам қила олмайман. Мен яхши формадаман ва кўп машқ қиляпман. Шунга қарамай, бу саволга аниқ жавоб айтолмайман. Ҳозир мен ўзим бўлишим керак бўлган жойдаман, - деди Хамес Родригес.

Колумбиялик футболчи 2014-2020 йиллар давомида “Реал” аъзоси бўлган. 2017-2019 йиллар давомида ижара асосида “Бавария”да ўйнади.

Ўтган мавсумда Хамес Родригес 23 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига олтита тўп киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!