Энди нима бўлади? Мбаппе Испанияга қарши ўйинга тикланиб улгурмади
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Испанияга қарши ўйингача тўлиқ соғайишга улгурмади, дея хабар бермоқда RMC Sport.
Марокашга қарши баҳсда олган жароҳати – ўнг товонидаги дард ҳали ҳам уни безовта қилмоқда. Шу боис Мбаппе жамоадан алоҳида машғулот ўтказди, тўп билан ишламади. Шунга қарамай, у старт таркибдан жой олиши кутилмоқда.
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Мбаппенинг жисмоний ҳолати борасидаги хавотирларга қарамасдан, уни ярим финалда майдонга тушишига ишонч билдирди.
Ҳужумчи Марокашга қарши 1/4 финал учрашувининг 77-дақиқасида алмаштирилган эди. Ўша ўйинда Франция 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган, Мбаппе эса «товондаги енгил жароҳат» сабаб ўйинни охиригача давом эттира олмаганди.
Ҳозирга қадар Мбаппе 2026 йилги жаҳон чемпионатида Франция терма жамоасининг барча олти учрашувида майдонга тушди. Унинг ҳисобида саккизта гол ва битта голли узатма мавжуд.

Фикрлар