Энди нима қиламан? Ўтириб йиғлайман!

TIGGO 2 PRO

“Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси Маркус Рэшфорд мураккаб аҳволга тушиб қолган. Рубен Аморим унга ишонч билдирмаяпти, клуб ҳужумчини трансферга қўйди, ҳали бирорта жиддий клуб уни сўрагани ҳам йўқ.

Рубен Аморим Рэшфордни “Манчестер Сити”га учрашув қайдномасига киритмагани кенг муҳокама қилинмоқда. Бош мураббийнинг бу қарори келажакда 27 ёшли ҳужумчига жамоада жой йўқлигини кўрсатади.

Маркус Рэшфорд Манчестер дербисида иштирок этмагани борасида ўз қарашларини билдирди.

- Дербида қатнашмаганим аламли бўлди, лекин бошга тушганни кўз кўради. Биз учрашувда ғалаба қозондик ва энди яна олға интилишда давом этишимиз керак.

Ўйинга жалб қилинмаганим ачинарли бўлди, лекин ёшим улғайгани сари омадсизликларда қандай йўл тутиш бўйича тажрибам ошяпти. Энди нима қиламан? Ўтириб йиғлайман. Ёки кейинги гал бор имкониятимни ишга солиб ҳаракат қиламан, - деди Маркус Рэшфорд.

Рэшфорд жорий мавсумда 24 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига саккизта гол ва учта ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!