Энди ПСЖ учун ўйнамайман

ПСЖнинг қанот ҳимоячиси Норди Мукиэле жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, Норди “Бавария”га ўтиш имкониятидан фойдаланиб қолмоқчи. Бу ҳимоячига мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель шахсан қизиқиш билдиряпти ва уни ўз жамоасида кўриш истагида.

26 ёшли футболчи бош мураббий Луис Энрикенинг ишончини қозона олмади. Мавсум бошидан бери барча турнирларда ўн маротаба майдонга тушиб, атиги 486 дақиқа ҳаракат қилди.

Мукиэледа Бундеслигада ўйнаш тажрибаси бор. У Парижга келгунга қадар тўрт мавсум давомида “Лейпциг” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!