Энди “Реал”дан кетсам бўлади

“Реал” ҳужумчиси Мариано Диас асосий таркибга кира олмаётгани боис, фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга яқин турибди.

Fichajes журналистларининг махлум қилишича, доминиканлик форвард Испания чемпионатининг бошқа жамоаси – “Вильярреал”га кўчиб ўтишга тайёр.

“Вильярреал” раҳбарияти ҳужум чизиғи вакили Николас Жексонни сотиб юбормоқчи. Бу трансфер амалга ошса, улар Диасни ўз сафига қўшиб олади.

Марианонинг “Қироллик клуби” билан келишуви июнь ойи охирида тугайди. 29 ёшли футболчи жлрий мавсумда тўққиз маротаба майдонга тушиб, бирорта самарали ҳаракатни амалга оширгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!