Энди "Спортинг"да Роналдудек супер юлдузлар тарбияланади
“Спортинг” клуби ўз академиясига Криштиану Роналду номини берганини расман эълон қилди.
- Бундан буён “Спортинг” академияси Португалиянинг барча замонлардаги энг зўр ўйинчиси, дунёнинг энг яхши футболчиси ва беш карра олтин тўп соҳиби Криштиану Роналду номи билан аталади.
Криштиану жамоамизга 1997 йили 12 ёшида келиб қўшилган. 2002 йилнинг 14 август куни 17 ёшида катталар ўртасида дебютини нишонлади. Бу тарихий воқеа Миланда “Интер”га қарши ўтказилган учрашувда рўй берди. Клуб ўзининг буюк футболчи номини абадийлаштириш орқали ёш истеъдод эгаларига ўзгача иштиёқ ва илҳом тақдим этади.
Қулай фурсат бўлиши билан биз янги номланган академиянинг расмий очилиш маросимини ташкил этамиз. Криштиану Роналду академияси “Спортинг”ни бутун дунёга танитади, - дейилади клуб баёнотида.
Фикрлар