Энди у керак эмас! “Бавария” юлдузи жамоага сиғмай қолди

“Бавария” бош мураббийи Венсан Компани таркибни ўзига мослаштириш мақсадида айрим футболчилар билан хайрлашишни талаб қилмоқда.

Клуб раҳбарияти жамоада 2018 йилдан бери ўйнаб келаётган марказий ярим ҳимоячи Леон Горецкани жамоадан кетишга мажбур қилмоқчи.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, Мюнхен суперклуби мутасаддилари 29 ёшли фуболчи ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунича жамоадан кетиши учун унга босим ўтказмоқда.

Бунга жавобан Горецканинг манфаатларини ҳимоя қилаётган агентлар тажрибали ўйинчи клубдан кетмаслигини ва асосий таркибга кириш учун курашишга юз фоиз тайёр эканини таъкидламоқда.

Уларнинг айтишича, агар Горецка мавсумнинг биринчи ярмида етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаса, январда бошқа жамоага ўтиш масаласини ҳал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!