Энди улар керак эмас! Флик икки юлдузни “Барса”дан йўқотадиган бўлди
“Барселона”нинг германиялик бош мураббийи Ханс-Дитер Флик тез орада жамоанинг икки ўйинчисини қўйиб юборишга қарор қилди.
Barca Times нашрининг маълум қилишича, ҳужумчи Ансу Фати ва ҳимоячи Эрик Гарсия бош мураббийнинг режаларидан тўлиқ чиқариб юборилди. Флик бу ўйинчиларга январь ойининг ўзида янги жамоа топишни уқтирди.
Ансу Фати жорий мавсумда еттита учрашувда иштирок этиб, жамоага керакли ўйинчи эканини исботлай олмайди.
Эрик Гарсияга мураббийлар штаби ўн марта имкон берди. Бироқ ҳимоячининг ҳаракатлари Фликка маъқул келгани йўқ.
Фикрлар