Энди Валентин Коваленко бош ҳакам сифатида, Равшан Эрматов эса дарвоза ортида ишлайди

Эртага 11 январь куни Дубай шаҳридаги "Rashid Stadium" ўйингоҳида "В" гуруҳидан ўрин олган Фаластин ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. 

Мазкур ўйинни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Дарвоза ортида Равшан Эрматов ва Ильгиз Танташевлар ишлашади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал гуруҳ босқичининг биринчи туридан ўрин олган Сурия - Фаластин учрашуви ҳам ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилганди. Ўшанда бош ҳакам сифатида Равшан Эрматов ишлаган бўлса, Валентин Коваленко дарвоза ортида унга ёрдам берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!