Эндрик ҳамма ишни қойиллатяпти!
"Реал" кеча ЕЧЛ 1-тури доирасида "Штутгарт"ни 3:1 ҳисобида таслим этди. "Қироллик клуби"нинг учинчи голига эса ёш Эндрик муаллифлик қилди.
Умуман олганда, Эндрик учун мавсум старти ўта муваффақиятли тарзда ўтмоқда. Сабаби, бразилиялик иқтидор эгаси Ла Лигада ва ЕЧЛдаги дебют ўйинида гол уришга муваффақ бўлди. Ҳужумчи "Реал" сафида ўртача ҳар 10 дақиқада гол урмоқда. Бундан ташқари, 18 ёшли Эндрик бир неча кун аввал 21 ёшли қизга уйланди.
Қайд этиш лозим, "Реал Мадрид" уни "Паймейрас"дан 45 миллион евро эвазига сотиб олганди.
Фикрлар