Эндрик: "Криштиану Роналду — менинг кумирим"

"Лион" ҳужумчиси Эндрик Криштиану Роналдуни ўзининг асосий кумири деб атади.

— Футболда мен учун биринчи рақам — Криштиану Роналду. Балки, Ромарионинг ўйинини кўрмаганим сабаблидир. Лекин Роналду — номер бир.

Мени энг ҳайратга соладиган жиҳат — у 40 ёшида ҳам барчадан кўпроқ меҳнат қилади. Фаолияти якунига яқинлашган бўлса-да, ҳали ҳам кўп йиллар ўйнай олади. Мен шунга умид қиламан.

19 ёшли Роналду билан таққос ҳақида:

— Менинг Бразилиядаги ҳаётим осон бўлмаган. Атрофимда катта босим ва афсуски, кўплаб ижтимоий муаммолар бор эди. Бундай шароитда инсон тез улғаяди. Роналду билан таққослаш ёқади, чунки унинг болалиги ҳам оғир кечган. У ҳар доим ниҳоятда қаттиқ меҳнат қилган тенгсиз футболчи. Менга айнан шу образ — ҳар куни энг яхшиси бўлиш учун меҳнат қиладиган инсон образи ёқади.

Келаси жаҳон чемпионатида Роналдуга қарши ўйнаш эҳтимоли ҳақида:

— Оҳ, Криштиану... бу жуда ажойиб бўларди. Умид қиламанки, бу ўйин бўлади — ва биз ғалаба қозонамиз, — дея кулган ҳолда жавоб берди 2025 йилда Бразилия терма жамоаси сафида 1 та ўйин ўтказган "Лион" форварди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!