Эндрик: "Неймар мен учун ҳақиқий футбол афсонаси"
"Реал" ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эндрик ўзи энг кўп ҳавас қиладиган бразилиялик футболчи ким эканини айтди.
Ёш форварддан 2002 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Бразилия терма жамоаси юлдузлари ҳақида сўралганда, у бир қатор афсонавий футболчилар номини тилга олди.
"Биз ўтмиш юлдузлари ҳақида кўп нарса биламиз. Роналдо, Ривалдо, Ромарио ва Роналдиньо каби буюк футболчилар бор. Аммо мен ўйинини, дриблингини кўрган ҳақиқий футбол афсонаси, албатта, Неймар ҳисобланади.
У буюк футболчи. Унга ўхшашга ҳаракат қилишни истайсан, уни кузатиш эса ҳар доим қизиқ. Чунки унда ҳақиқий бразилияча услуб ва жозиба бор", — деди Эндрик.

Фикрлар