Асосий мазмунга ўтиш

Эндрик қишки трансферлар ойнасида «Реал»ни тарк этиши мумкин

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Реал» ҳужумчиси Эндрик ўйин амалиёти камлиги сабабли қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин.

«Реал» ҳужумчиси Эндрик қишки трансферлар ойнасида Мадрид клубини тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда футбол инсайдери Маттео Моретто хабар берди.

Журналистнинг таъкидлашича, 20 ёшли бразилиялик футболчи етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли жамоани тарк этмоқчи. Ҳозирда ҳужумчига асосий даъвогарлар сифатида Италиянинг «Рома» ва «Милан» клублари кўрилмоқда.

Жорий мавсумда Эндрик «Реал» сафида барча мусобақаларда тўртта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди.

Маълумот учун, бугун «Реал» Испания чемпионатининг 10-турида «Барселона»га қарши майдонга тушади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ