Беларусь Олий лигаси 19-туридан ўрин олган "Энергетик-БГУ" ҳамда "Торпедо БелАЗ" (1:4) жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар устози Владимир Белявский ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров ҳақида гапирди.

"Умаров бугун ҳужумда ҳаракат қилди. Унинг ўйинини яхши баҳолайман. Жамоани тарк этган футболчиларнинг ўрнини тўлдириш керак. Шу боис, мана шундай изланишлар давом этяпти", - деди Белявский.

Қайд этиш жоиз, Умаров бугун "Шахтёр" сафига кўчиб ўтган Жасур Яхшибоевнинг ўрнида тўп тепди ва битта голли узатмани амалга оширишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)