“Энергетик-БГУ”ни Яхшибоев ушлаб турган экан. Жасурсиз жамоа шарманда бўлди
Беларусь чемпионатининг 17-турида Жасур Яхшибоевнинг собиқ жамоаси “Энергетик-БГУ” ўз мухлислари кўз ўнгида қақшатқич мағлубиятга учради.
Чемпионатнинг ўртамиёна жамоаларидан “Рух”ни қабул қилган “талабалар” асосий таркиб билан тўп сурганига қарамай, амалда 1:8 ҳисобида енгилди. Мезбонлар таркибида ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров 50 дақиқа ўйнади.
“Энергетик-БГУ” асосий кучи – Жасур Яхшибоев ва Дэвид Твени бошқа жамоага бериб юборгани минскликларга қимматга тушадиган кўринади. Жамоа таркибида уларнинг ўрнини босадиган футболчи кўринмаяпти.
Фикрлар