"Энфилд"даги "жанг" олдидан бош мураббийлар ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди

ЕЧЛ гуруҳ босқичи 4-тур ўйинларининг иккинчи кун ўйинлари тақвимидан "Ливерпуль" -"Аталанта" баҳси ҳам ўрин олган. Учрашув олдидан иккала клуб мураббийлари ўйин олди матбуот анжумани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Жан Пьеро Гасперини: "Биз кучли рақибга қарши майдонга чиқамиз, шундай ўйин қийин бўлиши тайин. "Ливерпуль" ғайриоддий ишларни амалга оширмоқда. ЕЧЛда иштирокнинг ўзи "Аталанта" учун катта ютуқ. Албатта, ғалаба қозонишни хоҳлаймиз, бунинг учун бизда етарли салоҳиятга эгамиз".

Юрген Клопп: "Олдинда қатор баҳслар кутиб турибди.  Ҳал қилувчи ўйинларда боримизни бериб ўйнашга ҳаракат қиламиз. Таркибни ўзгартириб туришга мажбурман. Тиғиз график сабаб режаларимиз амалга ошмай қолиши мумкин".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!