"Энфилд"нинг сиғимини ошириш "Ливерпул"га қанчага тушади?

“Энфилд” стадиони сиғимининг оширилиши "Ливерпул"га  қанчага тушиши маълум бўлди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра клуб стадионда олиб бориладиган реконструкция ишларини намойиш қилган. Ушбу лойиҳага кўра таъмирлаш ишлари мерсисайдликларга 70 миллион еврога тушади.

Таъкидлаш керакки, айни дамда “Энфилд” ўз бағрига 54 074 томошабинни сиғдира олади. “Ливерпуль” раҳбарияти уни 61 000 ўринга етказмоқчи.

Ушбу реконструкциядан сўнг "Энфилд" АПЛда  "Олд Траффорд" ва "Тоттенхэм Стэдиум"дан сўнг катталиги жиҳатидан 3-ўринга кўтарилиб олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!