Энг катта маошни айнан у оладиган бўлди!
“Челси”нинг янги ҳужумчиси Ромелу Лукаку Англия премьер-лигаси ўйинчилари орасида энг кўп маош оладиган бўлди.
Маълумотларга қараганда, бельгиялик ҳужумчининг маоши турли бонус ва имиж ҳуқуқи каби қўшимча даромадлар билан бирга ҳафтасига 450 минг фунтни ташкил қилиши мумкин.
Ромелу Лукаку келгунига қадар, “аристократлар” сафида энг катта маошни Нголо Канте оларди. Лондонликлар ярим ҳимоячисига ҳафтасига 290 минг фунт тўлаяпти. Лукакунинг кафолатланган маоши ҳафтасига 325 минг фунтдан бошланади ва натижасига қараб, 450 минг фунтгача кўтарилади.
Лукаку “Челси”да 18-рақамда ўйнайди.
Фикрлар