Энг кўп маош олаётган футболчи МЮни тарк этади

"Интер" раҳбарияти "Манчестер Юнайтед" билан ҳужумчи Алексис Санчес трансфери бўйича келишувга эришди.

CorSera нашрига кўра, миланликлар чилилик футболчи учун 15 миллион евро тўлайдиган бўлди. Томонлар ўртасидаги шартнома Европа Лигасида "Хетафе"га қарши ўйиндан сўнг расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Жорий мавсумни "нерадзуррилар" сафида ижарада ўтказган Санчес 28 ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол киритиб, ўнта голли узатма берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар