Энг қиммат англиялик футболчи номи ўзгарди
Жуд Беллингем тарихдаги энг қиммат инглиз футболчисига айланди. Дортмунднинг "Боруссия" клуби кеча 19 ёшли ярим ҳимоячининг "Реал"га ўтганини эълон қилди. Немис клуби ушбу трансфердан бонуслар билан бирга 115 миллион фунт ишлаб олади.
Шу тариқа Беллингем тарихдаги энг қиммат янглиялик футболчига айланди. Боиси унинг трансфер нархи “Манчестер Сити” Жек Грилиш учун “Астон Вилла”га тўлаган суммадан (100 миллион фунт) ошиб кетди.
Энг қиммат англиялик футболчилар рўйхатида учинчи ва тўртинчи ўринларни Харри Магуайр ва Жейдон Санчо эгаллаб турибди. Улар учун “Манчестер Юнайтед” мос равишда 80 миллион ва 73 миллион фунт тўлаган.
Фикрлар