Энг қиммат дарвозабон захирага ҳам ярамай қолди

Лондон клуби асосий таркибдаги ўрнини Эдуар Мендига бой берган дунёнинг энг қиммат дарвозабони Кепа Аррисабалаганинг захирада ҳам олиб қолмайдиган бўлди. Испаниянинг голкипернинг ўйинида ижобий ўзгаришларни кўрмаган “Челси” раҳбарлари ундан тезроқ қутилмоқчи.

“Челси” мутасаддилари Мендига ўринбосар сифатида бошқа дарвозабон олиб келади. ҲозирчаЮ улар “Удинезе” посбони Хуан Муссони кўзлаб турибди.

Аргентиналик дарвозабон уч йилдан буён А Серияда ўйнамоқда. Шу кунга қадар 74 та ўйинда майдонга тушиб, шулардан 24 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

26 ёшли Муссонинг трансфери 30 миллион еврога баҳоланган. Унга ПСЖ ва “Интер”дан ҳам таклиф бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!