Энг яхши дарвозабон номи маълум бўлди

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клубининг 2019/20 йилги мавсумдаги энг яхши дарвозабони аниқланди. Клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали ўтказилган сўровнома якунларига кўра, Роман Смирягин "қанотлилар"нинг жорий мавсумдаги энг яхши голкипери, деб топилди.

Сўровнома натижалари қуйидагича кўриниш олди:

Роман Смирягин – 68.4 % овоз

Дмитрий Лозебников – 27.7 % овоз

Роман Голованов – 3.9 % овоз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!