Энг зўр футболчиларнинг асл нархи қанча ёхуд Неймарнинг баҳосига иккита Роналду келади
Ads

 

Спорт тадқиқотлар маркази (CIES Football Observatory) жаҳоннинг энг кучли футболчиларининг асл баҳосини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказди. Тадқиқот натижаси футболчиларнинг оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган трансфер суммаларидан кескин фарқ қилиши маълум бўлди.

Спорт тадқиқотлари маркази “Барселона” футболчиси Неймарнинг асл боҳаси 246,8 миллион еврога тенг эканини таъкидлаб, бразилиялик ҳужумчини дунёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси, деб эълон қилди. Кучли учликдан Лионель Месси ва трансфер бўйича рекорд натижага эга бўлган Поль Погба жой олди.

Энг қизиғи, тўрт карра “Олтин тўп” соҳиби ва дунёнинг 2016 йилдаги энг зўр футболчиси деб эълон қилинган Криштиану Роналду Неймардан қарийб икки баробар арзон баҳоланган.

Энг қиммат футболчилар ўнлиги билан танишинг:

1. Неймар («Барселона») – 246,8 миллион евро

2. Месси («Барселона») – 170,5

3. Поль Погба («Манчестер Юнайтед») – 155,3

4. Антуан Гризманн («Атлетико») – 150,4

5. Луис Суарес («Барселона») – 145,2

6. Харри Кейн («Тоттенхэм») – 139,2

7. Криштиану Роналду («Реал») – 126,5

8. Пауло Дибала («Ювентус») – 113,8

9. Деле Алли («Тоттенхэм») – 110,5

10. Эден Азар («Челси») – 101,5

Тўлиқ рўйхат билан шу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

SPORTS.uz