Энг зўр ҳужумчи 24 ёшида оламдан ўтди

Того чемпионатининг сўнгги икки мавсумдаги энг зўр ҳужумчиси Косси Кудагба 24 ёшида вафот этди. “Кара” жамоаси футболчисининг ўлимига Африкада кенг тарқалган безгак сабаб бўлди.

Моҳир ҳужумчи пандемия туфайли эълон қилинган танаффус вақтида пойтахт Ломе яқинидаги Девье шаҳарчасига ота-онасининг уйига келган. У шу ерда касалланган ва ҳаётдан кўз юмди.

Кудагба ўтган йилнинг ёзида Того терма жамоасида дебютини ўтказганди.

366712_900

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)