Енгил атлетика. Анвар Анваров Швейцарияда шоҳсупага кўтарилди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров Швейцариянинг Женева шаҳрида “Golden Fly” мусобақасида иштирок этди. Узунликка сакраш дастурида қатнашган юртдошимиз бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Милий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Бухоролик атлетнинг қайд этган 7,87 метр натижаси унга ушбу муваффақиятни тақдим қилди. Мазкур стартда намибиялик Лаюнел Кутзи 7,99 метр билан олтин медални қўлга киритган бўлса, 7,96 метрга сакраган болгариялик Божидар Сарабоюков кумуш медал билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!