Енгил атлетика. Беш нафар вакилимиз Осиё чемпионатида қатнашади
14-15 июнь кунлари Жанубий Кореянинг Мокпхо шаҳрида енгил атлетиканинг улоқтириш йўналишлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.
Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг маълум қилишича, ҳамюртларимиз турнирда қуйидаги дастурларда қатнашишади:
– Малика Насриддинова (ядро улоқтириш);
– Зарина Носиржонова (босқон улоқтириш);
– Элина Силямиева (босқон улоқтириш);
– Суҳроб Ходжаев (босқон улоқтириш);
– Дунёзод Сайфуллаев (диск улоқтириш).
Дастурга кўра, барча юртдошларимизнинг чиқиши 14 июнь санасига тўғри келади.
Фикрлар