Енгил атлетика. Осиё чемпионати навбатдаги кунида 6 та медаль қўлга киритдик

Жанубий Кореянинг Йечхон шаҳрида ўтаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг учинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун жуда омадли ўтди. Бугунги беллашувларда ҳамюртларимиз 4 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Атлетларимиз орасида Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш, 1.84 м), Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш, 13.07 м), Дилшода Усмонова (стипл-чез, 10:22.402), Ўғилой Норбоева (кўпкураш, 5130 очко) ўз йўналишларида олтин медалларга сазовор бўлишди. Шунингдек, ўн курашчиларимиз Нодир Норбоев (6956 очко) ҳамда Самандар Маҳмудов (6840) мос равишда кумуш ва бронза медалларини жамғаришди.

Ушбу кун дастуридан сўнг терма жамоамиз жамғарган медаллар сони 4 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини ташкил этмоқда. Бу билан делегациямиз умумжамоа ҳисобида Япония, Хитой ва Ҳиндистон термаларидан сўнг тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!