Асосий мазмунга ўтиш

Енгил атлетика

Енгил атлетика. Шарифа Давронова катталар ўртасида ҳам Осиё чемпиони бўлди

Кучли учликдан Япония ва Хитой спортчилари жой олди.

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги қитъа биринчилигининг иккинчи кун дастурида Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга сазовор бўлди.

МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган 16 ёшли Шарифа Давронова энг юқори натижа қайд этиб, катталар ўртасида ҳам тенгсиз эканини кўрсатди. 13.98 метр натижа ҳамюртимизга чемпионликни тақдим қилди.

1.Шарифа Давронова (Ўзбекистон) – 13.98 метр
2.Марико Маримото (Япония) - 13.66
3.Чен Тин (Хитой) - 13.52

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ