Енгил атлетика. Терма жамоамиз Осиё чемпионатини тўртта медаль билан якунлади
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати якунига етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.
МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, 4х400 метрга югуриш бўйича эстафета баҳсида стартга чиққан қизларимиз иккинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтишди. Улар қайд этган 3:46:45 дақиқалик натижа янги миллий рекорд сифатида қайд этилди. Шунингдек, узунликка сакраш секторида Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси Даря Резниченко 6.37 метр билан бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, терма жамоамиз мазкур мусобақада 2 та олтин, 1 тадан кумуш ҳамда бронза медалларига сазовор бўлди.
Фикрлар