Енгил атлетикачиларимиз Хитой Гран-присида иштирок этишади
Ads

4-7 июнь кунлари Хитойнинг Цзян Цзинь ва Цзюлунпо шаҳрларида енгил атлетика бўйича Осиё Гран-при сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтади. Мазкур турнирда қитъамизнинг энг сара атлетлари қатори терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишади. Бугун ушбу мусобадақа қатнашадиган ҳамюртларимиз Хитой сафарига жўнаб кетишади.

Хабарингиз бор, айни вақтда енгил атлетика бўйича Токио Олимпиадаси учун нормативлар бажариш даври давом этмоқда. Шу боис ҳам терма жамоамиз вакиллари ўз олдиларига қўйган дастлабки вазифа Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишдир. Мусобақада иштирок этувчи терма жамоамиз вакиллари ва уларнинг йўналишидаги Олимпиада нормативи қуйидагича:

Руслан Қурбонов – уч ҳатлаб сакраш (17.14 метр)
Нигина Шарипова – 100 ва 200 метрга югуриш (11.15 ва 22.80 секунд)
Надия Дусанова – баландликка сакраш (1.96 м)

Манба: МОҚ