
Енгилмас боксчилар ўртасида WBC камари учун кечган жангда Уайлдер Ортисни нокаутга учратди
Бугун Бруклинда оғир вазн тоифасининг WBC чемпионлик камари учун жанг бўлиб ўтди. Унда амалдаги чемпион америкалик Деонтей Уайлдер кубалик Луис Ортис билан ўзаро тўқнаш келишди.
Бир олдин ўтказилган вазн тортиш маросимида Уайлдер 97,4 кг, Ортис рақибадан 12 кг оғир, яъни 109,4 кг чиққан.
Ушбу жангнинг 10-раундида америкалик боксчи рақибини олдин нокдаунга тушириб, кейин нокаутга учратди.
Аслида бу боксчилар 2017 йилнинг 4 ноябр кунида учрашишлари керак эди. Бироқ Луиснинг допинг назоратидан ўта олмаганлиги сабаб жанг қолдирилган. Ўшанда кубалик боксчи организмидан тақиқланган модда (диуретик) топилган.
Уайлдер бу орада Бермейн Стиверн билан жанг қилиб, биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратишга эришди. Бу нокаут 2017 йилнинг энг яхши нокаути дея эътироф этилган эди.
Бу жангга қадар 32 ёшли америкалик боксчи Деонтей Уайлдер профессиональ рингда 39 жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган. Шулардан 38 тасида нокаутга эришган.
38- ёшли кубалик Луис Ортис эса профессионал рингда 28 жанг қилиб, у ҳам барчасини ғалаба (24 нокаут) билан якунлаган.
Деонтей Уайлдернинг охирги жанглари (39-0, 38 КО):
04.11.2017 |
Уайлдер |
Стиверн |
КО1 Уайлдер фойдасига |
25.02.2017 |
Уайлдер |
Вашингтон |
TKO5 Уайлдер фойдасига |
16.07.2016 |
Уайлдер |
Арреола |
RTD8 Уайлдер фойдасига |
16.01.2016 |
Уайлдер |
Шпилька |
KO9 Уайлдер фойдасига |
26.09.2015 |
Уайлдер |
Дюапа |
TKO11 Уайлдер фойдасига |
Луис Ортиснинг охирги жанглари (28-0-2, 24 КО):
08.12.2017 |
Ортис |
Мартц |
KO2 Ортис фойдасига |
10.12.2016 |
Ортис |
Аллен |
TKO7 Ортис фойдасига |
12.11.2016 |
Ортис |
Скотт |
UD12 Ортис фойдасига |
05.03.2016 |
Ортис |
Томпсон |
KO6 Ортис фойдасига |
19.12.2015 |
Ортис |
Женнингс |
TKO7 Ортис фойдасига |
Фикрлар