Енгилмас боксчимиз навбатдаги жангини очиқ денгизда кемада ўтказади

  • 10 апрель, 2019, 18:23
  • 1
  • Бокс

Профессионал боксдаги фаолиятини муваффақиятли олиб бораётган ўзбекистонлик Абдурасул Исмоилов навбатдаги жангини 17 апрель куни Японияда ўтказади.

Abdurasul boxing

Мазкур тўқнашувда ҳамюртимизга россиялик Александр Голубков рақиблик қилади. Бу боксчи профессионал рингда 7 та жанг ўтказиб, 4 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. Эътиборлиси сўнгги иккита жангида рақибларига имкониятни бой бериб қўйган.

Abdurasul_1

Қизиғи шундаки, бу бокс оқшоми очиқ денгиз остида сув кемасида ташкил этилади. Ўзига хос мазкур жанг мобайнида турли саёҳатлар ҳам ўрин олган. Жанг кунига қадар Жанубий Кореядан йўлга чиққан кема Япониянинг икки шаҳри ва Россиянинг Владивосток шаҳрида ҳам тўхтаб ўтади. Бокс кечаси Япония ҳудудидаги очиқ денгизда бўлади.

kema 3

Айни дамда Абдурасул Исмоилов Жанубий Кореянинг "COCKY BUFFALLO" промоушени таркибида Бобур Нажмиддинов қўл остида машғулотлар олиб бормоқда.

kema 2

kema 4

Боксчимизга омад тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aziz Rohimov
10/04/2019 21:35
Денгиз остидами устидами?