Енгилмас боксчимиз Пакьяонинг ҳамюртига қарши рингга кўтарилади
Ads


2017 илк январь ойида профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (8-0-0, КО 5) ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. 7 январь куни Малайзиянинг Жоҳор штатида бўлиб ўтадиган бокс кечасида учта жанг бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўтказилган 8 та жангдан барчасини ўз фойдасига ҳал қилган (5 нокаут) 23 ёшли боксчимизнинг бу сафар анчайин тажрибали бўлган филиппинлик Ромео Жакосалем (18-13-1, КО 10) билан рингда учрашади. Жанг 10 раунд қилиб белгиланган.

Шунингдек, бокс кечасидаги жангларнинг бирида филиппинлик боксчилар Жесон Умбал (11-5-0, КО 8) ва Гадбин Тубигон (14-12-2, КО 9) ўзаро баҳс олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, Қудратилло сўнгги марта рингга 23 июль куни бошқа бир филиппинлик таржибали боксчи Адонес Кабалкуинтога қарши рингга кўтарилиб, ғолиб чиққан эди.

Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!