Енгилмас чемпион боксчидан навбатдаги супер нокаут (видео)
Ads

Супер оғир вазн тоифасининг IBF камари соҳиби британиялик Энтони Жошуа ўзининг навбатдаги жангини америкалик Эрик Молинага қарши ўтказди ва 3-раундда рақибини техник нокаут билан мағлуб этди.

Шундай қилиб, Жошуа профессионал рингдаги ғалабалар сонини 18 етказди. У бу жангларнинг барчасини нокаут билан якунлаган.

Энтони иккинчи марта чемпионлик камарини ҳимоя қилди. У июнда бошқа бир америкалик боксчи Доминик Бризилни 8-раундда техник нокаут билан таслим қилиб, ҳимоя жангларини муваффақиятли бошлаган эди.