Энрике: "Араухо қизил карточка олмаганда ҳам ғалаба қозона олардик"
ПСЖ "Барселона"га қарши жавоб баҳсида йири 1:4 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Луис Энрике ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен жамоам билан фахрланаман. "Барса"нинг собиқ мураббийи сифатида менга унчалик осон бўлгани йўқ. Умид қиламанки, ушбу ҳолат такрорланмайди. Биз Араухо қизил карточка олмаган тақдирда ҳам ғалаба қозона олардик, лекин энди буни исботлаб бера олмайман. Хави ажойиб мураббий ва уни узоқ йиллар клубда қолишини истаган бўлардим", - деди.
ПСЖ ЕЧЛ ярим финалига йўл олди. Кейинги рақиб "Боруссия". Бу икки клуб гуруҳда ҳам ўзаро тўқнаш келганди. Битта беллашувда томонлар дурангга имзо чеккан бўлса, бирида парижликларнинг қўли баланд келган.
Фикрлар