Энрикега Ла Лига ва АПЛ клубидан таклиф бор
Луис Энрике "Атлетико" ёки "Манчестер Юнайтед"да ишлашга тайёр.
As нашри берган хабарга кўра, Мадрид клуби Испания терма жамоасини тарк этган мутахассис билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўради. Бунинг учун Диего Симеоне ёзда "матрасчилар" бош мураббийлигидан кетиши лозим.
Шунингдек, Энрикега АПЛ клубидан ҳам таклифлар бор. Агар Луис Англияга борадиган бўлса, фақатгина топ жамоалар бош мураббийлигида ўзини синаб кўрмоқчи. Маълум бўлишича, у "Манчестер Юнайтед"да иш бошлаши мумкин. Ҳаммаси Тен Хагнинг мавсум иккинчи ярмида "қизил иблислар" билан қандай натижа қайд этишига боғлиқ.
Фикрлар